Ўзбекистоннинг АйТи-экспорти ҳозирда 78 та мамлакатни қамраб олмоқда!
АйТи-хизматлар экспорти билан шуғулланадиган компаниялар сони 936 тага етиб, ўтган йилга нисбатан 170 фоизлик сезиларли ўсиш қайд этилди. Ушбу кўрсаткич 2023 йил якунига кўра барча IT Park резидентларининг сонининг ярмидан кўпини ташкил этади.
Ҳудудий АйТи-экспорт ҳажми ўтган йилнинг 3-чорагига нисбатан 374 фоизга ошди.
2024 йилнинг 3-чорагига келиб, 52 та давлатдан 200 дан ортиқ хорижий капитал иштирокидаги компаниялар ташкил этилди, шулардан 89 таси ҳудудларда жойлашган — бу ойига ўртача 25 та янги хорижий компания очилганини англатади.
IT Park резидентлари томонидан жами 10 000 та янги иш ўрни яратилди, натижада умумий бандлик 36 300 кишига етди. Шундан 17 000 нафари экспортга йўналтирилган лавозимларда фаолият юритмоқда.
Стартапларнинг умумий инвестициялар ҳажми 141 миллион доллардан ошди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter