Қирғиз Республикаси Рақамли ривожланиш вазири "ICTWeek-2024"га таклиф этилди
"Рақамли инклюзия ва трансформация бўйича Осиё – Тинч океани вазирлар конференцияси" доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Қирғиз Республикаси Рақамли ривожланиш вазири Нурия Кутнаева билан учрашув ўтказди.
Унда минтақанинг рақамли технологиялар борасидаги ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш бўйича бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Қирғизистон вакиллари 17-20 сентябр кунлари юртимизда бўлиб ўтадиган халқаро "ICTWeek-2024" АКТ ҳафталигига таклиф этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter