Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон—Латвия рақамли ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди

Ўзбекистон—Латвия рақамли ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди

«ICTWEEK UZBEKISTAN 2024» АКТ ҳафталигининг иккинчи кунида Ўзбекистон—Латвия рақамли ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди.

Форумни Латвия Республикаси ақлли маъмурият ва минтақавий ривожланиш вазирлигининг Рақамли трансформация бўйича давлат котиби ўринбосари Гатис Озолс “АКТ сиёсати ва электрон бошқарув“ мавзусидаги нутқи билан бошлаб берди.

Тадбирда Ўзбекистонда электрон ҳукуматнинг ютуқлари ва ривожланиш истиқболларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Форумга ташриф буюрган спикерлардан бири Латвия Электрон коммуникациялар офисининг 5G Techritory форуми директори Неилс Калнинс кейинги авлод мобил тармоқларини муваффақиятли ривожлантиришда экотизим ёндашувининг роли ҳақида ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Шунингдек, форумда Ўзбекистонда бешинчи авлод тармоқларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда Ўзбекистонни Латвия орқали Европа Иттифоқи билан боғлаш масалалари ҳам алоҳида муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг