Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сунъий интеллект технологияларини ривожлантиришга бағишланган форум бўлиб ўтди

Сунъий интеллект технологияларини ривожлантиришга бағишланган форум бўлиб ўтди

“ICTWEEK Uzbekistan” АКТ ҳафталиги доирасида “Сунъий интеллект форуми 2024: минтақавий инновациялар, инфратузилма ва ижтимоий ўзгаришлар” форуми ташкил этилди.

Тадбир Марказий Осиёда сунъий интеллектнинг ривожланиши, шунингдек, унинг жаҳондаги ривожланиш тенденциялари, инфратузилмавий инновациялар ва унинг жамиятга фойдали таъсирига бағишланди.

Форумда СИ келажаги ва унинг жаҳон иқтисодиёти, жамияти ва инновацион технологияларни ривожлантиришдаги ролини муҳокама қилиш учун муҳим платформага айланди.

Форумнинг очилишида Рақамли технологиялар вазири Ш. Шерматов иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Форум 3 та сессия: “сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича минтақавий саъй-ҳаракатлар сессияси”, “сунъий интеллект даврида юқори даражада ҳисоблаш машиналари”, “сунъий интеллектнинг халқ манфаати учун” каби мавзулардан иборат бўлди.

Форумнинг якуний сессияси сунъий интеллектни амалга оширишнинг ижтимоий жиҳатларига бағишланди.

Сунъий интеллект форуми Марказий Осиё ва жаҳонда энг илғор технологияларни ривожлантиришнинг долзарб ютуқлари, муаммолари ва истиқболлари, сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантириш тенденциялари ва унинг фойдали томонларини муҳокама қилиш учун ноёб имконият яратиб, муҳим йўналишда давлат ва хусусий ташкилотлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш майдончаси бўлиб хизмат қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг