Суперкомпютерлар оламида янги етакчи пайдо бўлди

AMD ва Livermor миллий лабораторияси El Capitan суперкомпютери сайёрадаги энг кучли компьютерга айланганини эълон қилди.
Унинг кўрсаткичи 1,742 эксафлопсни ташкил этади, бу аввалги рекордчи – Frontierдан деярли 45 фоизга кўпдир.
El Capitan 24 та Zen 4 ядроси ва CDNA 3 графикасини битта чипга бирлаштирган 44 544 AMD MI300A процессоридан фойдаланади ва умумий тизим оператив хотираси 5,4 PB га етади.
Ушбу суперкомпютер АҚШ ядро арсеналини модернизация қилиш, жумладан ядро портлашларини симуляция қилиш ва каллакнинг ишончлилигини башорат қилиш билан боғлиқ вазифалар учун ишлаб чиқилган.
Шунингдек, у сунъий интеллект ва юқори унумдорликдаги ҳисоблаш чорраҳасида мураккаб муаммоларни ҳал қилишга қодир.
Қурилма 35 МВт дан ортиқ энергия истеъмол қилади ва ушбу миқёсдаги машиналар орасида энг самарали ҳисобланади. Шуниси эътиборга лойиқки, El Capitan нафақат Intel ва NVIDIA асосидаги рақобатчиларни ортда қолдирди, балки ўз тоифасида тежамкорроқ ечим бўлиб қолмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter