Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оққўрғондаги "Гап" ўзгача бўлди

Оққўрғондаги

Жамиятда хотин-қизларимизнинг тутган ўрни, билимини ошириш, бандлигини таъминлаш, дунёқарашини янада кенгайтириш, қизиқиш ва лаёқатига қараб касб танлашга кўмаклашиш ҳамда уларга мотивация бериш мақсадида Оққўрғон туманида жойлашган Мономарказда "ГАП" аёллар IТ клубининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

160 нафардан ортиқ хотин-қизлар иштирок этган ушбу учрашувда турли хил мавзуларда дебатлар, савол-жавоблар, шунингдек, мй.гов платформасидан фойдаланиш йўриқномаси, бепул таълим олиш учун фойдали ҳаволалар, IТ соҳасидаги касблар ҳақида тушунчалар, мобил телефондан тўғри фойдаланган ҳолда хотин-қизлар учун яратилган имкониятлар ҳақида тушунчалар билан бўлишилди. 

Бундан ташқари, тадбир давомида хотин-қизлар кичик мусобақаларда ҳам иштирок этишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг