Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Информатика ўқитувчиларига АйТи-соҳасидаги сўнгги тенденция бўйича тренинглар ташкил этиб борилади

Информатика ўқитувчиларига АйТи-соҳасидаги сўнгги тенденция бўйича тренинглар ташкил этиб борилади

Бу тўғрида Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўртасида имзоланган меморандумда келишиб олинди.

Келишувга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими Тошкент шаҳар бош бошқармаси билан ҳамкорликда ўқитувчиларни рақамли технологиялар ва таълим соҳасидаги энг сўнгги ютуқлар билан таништиришга қаратилган тренинглар ташкил этиб борилади. Натижада, педагоглар орқали мактаб битирувчилари бугун АйТи-меҳнат бозорида талабгир бўлган кўникмаларга эга бўлишади.

Хусусан, ўқитувчилар сунъий интеллект, дастурлаш ва алгоритмлар, замонавий дастурлаш тиллари, маълумотлар таҳлили каби йўналишларни соҳанинг илғор экспертларидан чуқур ўрганиб боришади. Бу эса таълим натижалари ва меҳнат бозори ўртасидаги тафовутни бартараф этишга хизмат қилади.

Ўз навбатида, лойиҳа доирасида юқори натижаларга эришаётган педагогларни рағбатлантириш механизмларини йўлга қўйиш ҳам кўзда тутилган. Икки томонлама ҳамкорликда ўқитувчилар орқали ёш авлодга керакли билим ва кўникмаларни бериш, уларни келажак карьераларига муваффақиятли тайёрлаш мақсад қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг