Наманганлик информатика ўқитувчиларининг рақамли кўникмалари оширилди

Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманидаги информатика фани ўқитувчилари учун рақамли кўникмаларни оширишга қаратилган ўқув-семинар ўтказилди.
Ўқув семинарда Мингбулоқ туманидаги 50 та мактабдан ташриф буюрган 57 нафар информатика ўқитувчилари иштирок этиб, рақамли кўникмаларни ривожлантириш, соҳадаги янги тенденциялар, IТ таълим лойиҳалари хусусан, халқаро IТ сертификатлар ҳақида маълумотга эга бўлдилар.
Ўқув-семинар давомида давлатимиз томонидан ахборот технологиялари соҳасига берилаётган имконият ва имтиёзлар тушунтирилди.
Семинар якунида эса информатика ўқитувчилари ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олишди ҳамда иштирокчи сертификати билан тақдирланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter