Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Информатика ўқитувчилари салоҳиятларини кенгайтириш имкониятлари ўрганилди

Информатика ўқитувчилари салоҳиятларини кенгайтириш имкониятлари ўрганилди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Навоий шаҳрида 990 ўринга мўлжаллаб қурилган 22-сон умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюрди. Мазкур мактаб замонавий билим олиш имкониятларини кенгайтириш ва ёшларни рақамли технологиялар соҳасига жалб қилиш мақсадида илғор технологик базага эга.

Мактаб биносида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши ва уларга замонавий технологиялардан фойдаланиб, илм олиш имкониятини яратиш мақсадида махсус IT ўқув хонаси, Робототехника ва Киберспорт хоналари ташкил этилган. Ушбу хоналарда ўқувчиларга ўзларини қизиқтирган йўналишларда қўшимча билим олиш ва амалий машғулотларда қатнашиш имконияти яратилган.

Бугунги кунда мазкур тўгаракларда 100 га яқин ёшлар мунтазам равишда компьютер саводхонлиги, дастурлаш асослари, веб-дизайн ва графика, 3D моделлаштириш, робототехника асослари ва киберспорт йўналишларида билим олишмоқда. Ушбу йўналишлар бўйича ташкил этилган машғулотлар ўқувчиларга технологиялардан фойдаланишни ўргатиш, уларнинг инновацион фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш ва келажакдаги технологик жамият учун малакали кадрларни тайёрлашга хизмат қилмоқда.

Вазир Ш.Шерматов мактаб фаолияти билан танишар экан, унда яратилган шароитларнинг аҳамиятини таъкидлади ва ёшларнинг рақамли билим олишига қўшимча эътибор беришни қайд этди. Ушбу ташаббуслар ёшларни технология ва рақамли фанларга жалб қилишда ва уларга замонавий рақамли дунёда ўз ўрнини топишда ёрдам берувчи муҳим қадам сифатида эътироф этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг