Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олег Пекос Жаҳон банки вакиллари билан учрашув ўтказди (Фото)

Олег Пекос Жаҳон банки вакиллари билан учрашув ўтказди (Фото)

Фото: АКТ вазирлиги матбуот хизмати

Жорий йилнинг 27 июнь куни Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос Жаҳон банки вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда BPO (Business Process Outsourcing) ва KPO (Knowledge Process Outsourcing)  хизматлари бозорида янги иш ўринларини яратиш йўналишида «Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш»ни ривожлантириш ва кенг кўламли лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, ёшларни AКТ соҳасига кенг жалб этиш орқали уларнинг бандлигини ошириш, юқори ҳақ тўланадиган иш ўринларини яратиш – вазирлик фаолиятидаги устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш» лойиҳаси доирасида масофавий хизматлар кўрсатиш марказлари (BPO-марказлари)ни ташкил этиш ва жиҳозлаш кўзда тутилган.

Томонлар ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг рақамли ривожланиши доирасида муҳимлигини қайд этиб, уни самарали амалга ошириш ва AКТ соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг