Мукофот жамғармаси 1 миллион долларлик республика танлови ҳақида эшитдингизми?
Давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб “Электрон ҳукумат”, “Бизнес учун дастур”, таълим йўналишлари бўйича мукофот жамғармаси 1 миллион доллар бўлган республика танлови бошланади.
Шунингдек, ҳудудларда ёшлар яратган 50 та энг яхши дастур Рақамлаштириш жамғармалари ҳисобидан сотиб олинади. Ҳамда IТ таълим марказлари ва уларнинг битирувчилари учун янги шароитлар яратилади. Жумладан:
- ўз битирувчиларини IТ хизматларни экспорт қилувчи компанияларга ишга жойлаштирса, марказларга ҳар бир мутахассис учун 25 миллион сўмгача, ногиронлиги бўлган ёшларга эса 35 миллион сўмгача субсидия берилади;
- IТ сертификати бор ёшларга компьютер хариди учун 7,5 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва Ёшлар агентликлари, Бандлик жамғармаси томонидан берилаётган субсидия уларнинг шахсий пластик картасига ўтказиб берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter