Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси ижроси муҳокама қилинди

“Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси ижроси муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Сунъий интеллект ва рақамли технологияларни ривожлантириш масалалар департаменти раҳбар-ходимлари ва Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов бошчилигида “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси натижадорлиги бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда 80 дан ортиқ идораларнинг рақамлаштиришга масъул раҳбар ўринбосарлари иштирок этди.

Мазкур йиғилишда охирги йилларда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ахборот тизимлари ва электрон хизматларни самарали жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди ҳамда бу амалга оширилаётган ишлар халқаро ташкилотлар томонидан ижобий баҳоланаётгани айтиб ўтилди.

Ўтган йилнинг сентябрида эълон қилинган БМТнинг “Электрон ҳукумат” рейтингида Ўзбекистон 6 поғонага юқорилаб 193 давлат ичида 63-ўринга чиқди, охирги 2 тарейтинг ҳисобида эса умумий 24 поғонага кўтарилди.

Шу билан бирга, “Ўзбекистон-2030” стратегиясига кўра, БМТнинг “Электрон ҳукумат” рейтингида мамлакатимиз юқори 30 таликка кириш вазифаси қўйилган.

Йиғилишда “Рақамли ҳукумат” лойиҳаларини бошқариш маркази мутахассислари ва жалб этилган хорижий экспертлар билан биргаликда бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар таҳлили олиб борилаётгани маълум қилинди.

Шунингдек, ҳар бир вазирлик ва идора жорий этилган ахборот тизимларини доимий равишда такомиллаштириб бориши, 24/7 режимда техник қўллаб-қувватлаш, маълумотлар базаларини шакллантириш ва электрон хизматлар сонини ва сифатини ошириб бориши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг