Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Электрон ҳукумат рейтингида 6 поғона юқорилаб 63-ўринга кўтарилди

Ўзбекистон Электрон ҳукумат рейтингида 6 поғона юқорилаб 63-ўринга кўтарилди

Кеча, 17 сентябр куни БМТнинг Ижтимоий ва иқтисодий масалалар департаменти (UNDESA) томонидан БМТга аъзо 193 давлат электрон ҳукуматининг ривожлантириш ҳолатини тақдим этувчи UN E-Government Survey"нинг 2024 йилги натижалари "Барқарор Ривожланиш учун Рақамли Трансформацияни кучайтириш” номи остида эълон қилинди.

Аввалги 2022 йил натижаларига кўра, Ўзбекистон мазкур рейтингда 0,7265 қиймат билан 69-ўринни эгаллаган бўлса, 2024 йилда 0,7999 индекс ҳисобига 6 поғонага юқорилаб, 63-ўринга чиқди.

Ўз навбатида, илк маротаба Ўзбекистон баланд электрон ҳукуматни ривожлантириш индекси гуруҳидан (High EGDI) дан жуда баланд (Very High EGDI) гуруҳига қўшилди.

Ушбу натижа, ҳаттоки, “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг мақсадли кўрсаткичларида 2025 йил учун белгиланган 0,75 қийматдан ҳам ошди. 

Бу эса мамлакатимизда рақамлаштириш ва электрон ҳукумат тизимида олиб борилаётган ишлар самарадорлигига яққол намуна бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг