Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япония ва Ўзбекистон: "Рақамли ҳукумат" тизимини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Япония ва Ўзбекистон:

Фото: digital.uz

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази директори Азиз Мухитдинов Япониянинг “Software Research Associates” компанияси президенти Жунжи Ҳирата ҳамда “Soft Road Apps” компанияси ижрочи директори Масаюки Миязаки билан учрашди.

Мулоқот аввалида томонлар рақамлаштириш жараёнидаги ўзгаришлар, эришилган натижалар бўйича ўзаро фикр алмашиб, алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан ҳамкорлик қилиш таклифларини билдиришди.


Учрашувда, шунингдек, электрон хизматларни ривожлантириш ҳамда салоҳиятли кадрлар тайёрлаш борасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг