Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ITUнинг “Global Cybersecurity Index 2024” ҳисоботида Ўзбекистон ўсиш кўрсаткичи юқорилаган давлатлардан бири бўлди

ITUнинг “Global Cybersecurity Index  2024” ҳисоботида Ўзбекистон ўсиш кўрсаткичи юқорилаган давлатлардан бири бўлди

Халқаро Электр Алоқа Иттифоқи (ITU) томонидан “Global Cybersecurity Index 2024” рейтингининг янги нашрини тақдим этди.

Ҳисоботга кўра, мамлакатлар ривожланиш даражасига кўра бешта гуруҳга ажратилган (энг пастидан юқоригача: Т5 Building - пойдевори яратилаётган, T4 Evolving - шаклланаётган, T3 Establishing - мустаҳкамланаётган, T2 Advancing - яхши ривожланаётган, T1 Role-modeling - намуна бўлаётган).

Ўзбекистон Канада, Исроил, Австрия, Швейцария каби мамлакатлар билан биргаликда Tier 2 (Advancing) гуруҳига киритилди ҳамда 2024 йилда мамлакатнинг ушбу кўрсаткичи +18.09 баллга юқорилаб, 89,2 ни ташкил қилди. 2020 йилда эълон қилинган ҳисоботда Ўзбекистон 71,11 кўрсаткични қайд этган эди.  

Маълумот учун: Халқаро электралоқа иттифоқи (ХЭИ) БМТнинг ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) бўйича ихтисослашган агентлиги бўлиб, 193 та аъзо давлат билан биргаликда АКТ соҳасида инновацияларни тарғиб қилади ва 1000 дан ортиқ компаниялар, университетлар, халқаро ва минтақавий ташкилотларга аъзо. 

1865 йилда ташкил этилган бўлиб, у радио спектридан умумий глобал фойдаланишни мувофиқлаштириш, сунъий йўлдош орбиталарини белгилашда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, ривожланаётган мамлакатларда алоқа инфратузилмасини яхшилаш ва кенг диапазоннинг узлуксиз ўзаро боғланишини таъминлайдиган жаҳон стандартларини ўрнатиш учун масъул бўлган ҳукуматлараро органдир.

"Албатта, ҳали бу йўналишда амалга ошириладиган ишлар жуда кўп, айниқса рақамли технологиялар ҳаётимизга кенг кириб келаётган даврда аҳолимизнинг барча қатламларини киберхавфсизлик таҳдидларидан огоҳ бўлиб, фирибгарларга ишонмаслик кўникмаларини шакллантириш энг қийин бўлган вазифалардандир" - деди, Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг