Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

G5 Benсhmark ҳисоботида Ўзбекистон ўсиш кўрсаткичи энг юқорилаган давлатлардан бири бўлди

G5 Benсhmark ҳисоботида Ўзбекистон ўсиш кўрсаткичи энг юқорилаган давлатлардан бири бўлди

Фото: Digital.uz

G5 Benсhmark ҳисоботида Ўзбекистон ўсиш кўрсаткичи энг юқорилаган давлатлардан бири сифатида эътироф этилди.

Маълумот учун: Халқаро электралоқа иттифоқи (ITU)нинг G5 Benсhmark модели телекоммуникация бозорларининг рақамли трансформацияга тайёрлигини баҳолайди. 

G5 Benсhmark рақамли трансформацияни баҳоловчи жами 70 та кўрсаткични ўз ичига олади. У 193 мамлакатнинг ҳар бирини миллий сиёсий ва меъёрий-ҳуқуқий базасининг ривожланишига асосан тўртда даражага ажратиб баҳолайди.

Ҳисобот ҳар икки йилда бир маротаба эълон қилинади.

2021 йилги G5 Benсhmark ҳисоботида Ўзбекистон 19,44 кўрсаткични қайд этган эди. 2023 йилда мамлакатимизнинг кўрсаткичи +22,54 балл юқорилаб, 41,98 ни ташкил қилди. Яъни ўсиш кўрсаткичи энг кўп юқорилаган давлатлар қаторига кирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг