Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазирлик вакиллари Женева шаҳрида Телекоммуникация ва АКТ бўйича эксперт гуруҳларининг қўшма йиғилишида иштирок этди

Вазирлик вакиллари Женева шаҳрида Телекоммуникация ва АКТ бўйича эксперт гуруҳларининг қўшма йиғилишида иштирок этди

Швейцариянинг Женева шаҳрида Телекоммуникация ва АКТ бўйича эксперт гуруҳларининг 15-қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилиш Халқаро электралоқа иттифоқининг телекоммуникация ривожлантириш бюроси томонидан ташкил этилган бўлиб, унда 250 иштрокчи 83 давлатдан ташриф буюрди.

Йиғилишда Рақамли технологиялар вазирлиги ва “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази” ДУК мутахассислари Ўзбекистонда телекоммуникация хизматлари сифатини мониторинг қилиш мавзусида маъруза билан иштирок этди.

Шунигдек, йиғилиш доирасида Ўзбекистон делегацияси ИТУнинг АКТни тартибга солиш кўрсаткичи (ICT Regulatory Tracker) бўйича эксперт гуруҳ вакиллари Софие Мадденс ва Ёулиа Лазанова билан учрашув ўтказган ҳолда учрашувда ИТУ билан муносабатларни мустаҳкамлаш ва ICT Regulatory Tracker бўйича саволлар муҳокама қилишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг