Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ITU собиқ бош котиби билан Ўзбекистоннинг мавжуд АйТи салоҳиятидан фойдаланиб, хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

ITU собиқ бош котиби билан Ўзбекистоннинг мавжуд АйТи салоҳиятидан фойдаланиб, хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Халқаро электр алоқа иттифоқининг (ITU) собиқ бош котиби Ҳамадоун Туре билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида собиқ бош котиб Ҳамадоун Туре Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда рақамли технологиялар соҳасида эришган ютуқларини алоҳида таъкидлади ва мамлакатнинг глобал миқёсда илғор технологияларни жорий қилишдаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Шу билан бирга, собиқ котиб Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларни тарихий бурилиш сифатида таърифлаб, мамлакатнинг рақамли трансформациядаги муваффақиятларини самарали бошқарув натижаси эканини билдирди.

Шунингдек, у Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотларда, хусусан, ITU доирасида фаолиятини кенгайтириш йўлида эришган ютуқлари, шу жумладан, ITUнинг сўнгги йиғилишларида 11 ўзбекистонлик вакилнинг юқори лавозимларга тайинланганини эътироф этди.

Учрашувда телекоммуникация соҳасида ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди. Ўзбекистоннингтелекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, рақобатбардош хизматларни тақдим этиш ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш борасида ITU билан ўзаро тажриба алмашишнинг аҳамияти муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув давомида сунъий интеллект (AI) хавфсизлигини тартибга солиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

АIнинг кучи ва имкониятлари билан бирга, ундан нотўғри мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш муҳимлиги қайд этилди. Шу сабабдан, АIни тартибга солиш глобал миқёсдаги муҳим масалалардан бири экани қўшимча қилинди.

Ўз навбатида, вазир Шерзод Шерматов ITU билан ҳамкорликнинг Ўзбекистон учун аҳамиятини таъкидлаб, рақамли технологиялар ва ахборот-коммуникация соҳаларини ривожлантиришда халқаро тажрибаларни жорий қилиш муҳимлигини қайд этди.

Учрашув якунида икки томон келажакдаги ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқди. Шунингдек, ITU орқали Ўзбекистоннинг рақамли технологиялар соҳасидаги тажрибасини бошқалар билан баҳам кўриш ва мамлакатнинг АйТи салоҳиятини оширишда ҳамкорликни давом эттириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, ITU доирасида Ўзбекистоннинг мавжуд салоҳиятидан фойдаланиб, хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича таклифларга эътибор қаратилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг