IT-ҳуқуқ: Кимлар қимматли қоғозларга оид маълумотлардан фойдалана олади?
Савол: Кимлар қимматли қоғозларга оид маълумотлардан фойдалана олади?
Жавоб: "Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан махфий ахборотни муҳофаза этишни ташкил этиш тўғрисида" Низомга кўра қуйидаги шахслар профессионал иштирокчининг махфий ахборотидан фойдаланиш имкониятига эгадирлар:
профессионал иштирокчининг раҳбари;
назоратчи;
ўз лавозим мажбуриятларига мувофиқ махфий ахборотдан фойдаланишга рухсатнома олган ходимлар;
бошқа шахслар, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter