Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инклюзив рақамлаштириш — давлат стратегияси

Инклюзив рақамлаштириш — давлат стратегияси

Фото: Digital.uz

Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ўзбекистон ногиронлар уюшмаси рақамлаштириш соҳасида ҳамкорлик бўйича меморандум имзоладилар. Ушбу ҳужжат ногиронлиги бўлган шахсларнинг рақамли технологиялардан тенг ҳуқуқли фойдаланишига шароит яратиш бўйича ишларни ўз ичига олган.

Ушбу Меморандум ногиронлиги бўлган шахсларга рақамли хизматлардан фойдаланиш учун кенг имкониятларни яратиш ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали “рақамли инклюзивлик” тамойили асосида кўрсатилаётган хизматлар улушини босқичма-босқич оширишга йўналтирилган.

Шу билан бирга, меморандум ногиронлиги бўлган аҳолининг кундалик ҳаётини енгиллаштирадиган ахборот тизимлари, мобил иловалар, порталлар ва веб-сайтларни жорий этиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган эди. Унда ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда унинг мобил иловасини фойдаланувчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш, қайта алоқа қилиш, шунингдек, имконияти чекланган инсонлар учун хизматлардан фойдаланиш жараёнларини енгиллаштириш ва бошқа қўшимча имкониятларни назарда тутувчи янги талқинини ишлаб чиқиш белгиланган. Айнан шундан келиб чиқиб, ушбу меморандум имзоланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг