Ҳусийларнинг сувости интернет-кабелларига ҳужуми оқибатида YouTube ва Google каби сайтларда узилишлар кузатилди
Бугун глобал миқёсда интернет узилиши оқибатида йирик сайтлар ва сервислар, жумладан, YouTube, Google, Facebook, Instagram ва бошқаларнинг фаолиятида муаммолар кузатилди. Бунга Қизил денгиз тубидан ўтган интернет-кабелларига ҳусийларнинг ҳужуми сабаб бўлгани айтилмоқда.
Турли манбалар Гонконгнинг HGC Global Communications Limited провайдерига асосланиб хабар беришича, Яман ҳусийлари Осиё, Европа ва Африкани боғлаб турган интернет-кабелларига жиддий зарар етказган. Ҳозирча мавжуд маълумотларга кўра, ҳусийлар 4 та сувости кабелини узишган, бу эса трафикнинг 25 фоизига салбий таъсир кўрсатган.
HGC Global Communications Limited компанияси таъкидлашича, зарар етказилган маршрутлар Осиёдан Европага маълумот ўтказишда жуда муҳим ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter