Дунёнинг энг истиқболли стартаплари танловида Ўзбекистоннинг “IMAN” стартапи Топ 3 таликка кирди
“Qatar Web Summit – 2024” доирасида Ўзбекистоннинг “IMAN” стартапи жами 12 мингдан зиёд иштирокчи ва 1000 дан ортиқ йирик стартаплар қатнашган танловнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтиб, финалда фахрли 3-ўринни эгаллади.
Маълумот учун, “IMAN” — ҳалол финтеч йўналишидаги стартап бўлиб, у шариатга мувофиқ исломий молия операциялари асосида фаолият олиб боради.
У аллақачон Battery Road Digital Holdings, Tesla Capital вa Uzcard Ventures томонидан қўллаб-қувватланган ҳамда 1 миллион АҚШ долларини жалб қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда бўлиб ўтган Бутунжаҳон ҳукуматлар саммити доирасида БАА ҳукумати томонидан ташкил этилган “Best Global M-Gov Award” танловида ҳам “IMAN” стартапи 1000 дан зиёд лойиҳалар ичида 2-ўринни эгаллаб 136 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотига сазовор бўлган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter