Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳонгир Раҳмонов

Ўрган, улаш ва руҳлантир!

IT ўқув маркази очиш ва юритишда нималар муҳим?

IT ўқув маркази очиш ва юритишда нималар муҳим?

topitcenter.info

Ижтимоий тармоқлар орқали менга IT ўқув марказлари очиш ва юритиш бўйича маслаҳатлар сўраб ёзиб туришади. Бугун уларни умумлаштириб қисқача ўз фикрларимни билдирмоқчиман. Агар мен IT йўналишида ўқув маркази очаганимда, маркетингни қайси тиллар ва технологиялар ўргатилишига қаратмайман. Фикримча, қандай лойиҳалар қилиш мумкинлиги ҳақида маълумот улашиш самарали бўлади. Чунки, дастурлаш тилларини кўпчилик билавермайди.
Хусусан қуйидагича:

Бу ўқув марказида сиз Java, Python ва бошқа тилларни ўрганасиз.

Бу ўқув марказида сиз Telegram Bot ёзишни, Микросервислар асосида ёзилган Web лойиҳа ёзишни, ўзи юрадиган авто-машина қилишни ўрганасиз.

Ишонч билан айта оламанки, бугунги кунда технология аҳамиятли эмас. Бу технологиялар билан нима қила олишингиз ва лойиҳалар муҳим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг