IT ўқув маркази очиш ва юритишда нималар муҳим?
Ижтимоий тармоқлар орқали менга IT ўқув марказлари очиш ва юритиш бўйича маслаҳатлар сўраб ёзиб туришади. Бугун уларни умумлаштириб қисқача ўз фикрларимни билдирмоқчиман. Агар мен IT йўналишида ўқув маркази очаганимда, маркетингни қайси тиллар ва технологиялар ўргатилишига қаратмайман. Фикримча, қандай лойиҳалар қилиш мумкинлиги ҳақида маълумот улашиш самарали бўлади. Чунки, дастурлаш тилларини кўпчилик билавермайди.
Хусусан қуйидагича:
❌ Бу ўқув марказида сиз Java, Python ва бошқа тилларни ўрганасиз.
✅ Бу ўқув марказида сиз Telegram Bot ёзишни, Микросервислар асосида ёзилган Web лойиҳа ёзишни, ўзи юрадиган авто-машина қилишни ўрганасиз.
Ишонч билан айта оламанки, бугунги кунда технология аҳамиятли эмас. Бу технологиялар билан нима қила олишингиз ва лойиҳалар муҳим.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter