Чўлда сайёрамиздаги энг ғайриоддий бино қурилади (фото+видео)
Саудия Арабистони саҳро бағрида келажак шаҳрини қурмоқчи — унда бизнинг кўзимиз ўрганганларидан тубдан фарқ қилувчи миноралар мажмуаси ҳам қад ростлайди.
Epicon лойиҳаси доирасида юқори футуристик дизайнга эга иккита минора қурилиши режалаштирилган, улар нафақат теварак-атроф, балки исталган иншоот фонида яққол кўзга ташланиб туради.
Epicon минорасини бунёд этишни 170 километр узунликдаги The Line ойнаванд девор-шаҳарни қуришни таклиф қилган компания ўз зиммасига олган. Лойиҳа муаллифларининг ишонтиришларича, миноралар олисдан уфқда жимирлаб турган сароб каби кўринади. Мажмуа 225 метр ва 275 метрли миноралардан ташкил топган бўлиб, серҳашам меҳмонхоналарга айлантирилади, ёнгинасида Акаба кўрфази бўйлаб Epicon курорти жойлашган.
Миноралар тик ва ён томонга чўзилган қурилмалардан иборат бўлиб, кинолардаги ўзга сайёраликларнинг қурилмаларини ёдга солади.
Ҳозирча бу қоғозда, фантастик минораларнинг қачон қурилиб, ишга тушириши аниқ айтилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter