Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“Бизнесни ривожлантириш банки“ АТБ бу йил рақамлаштиришга доир 28 ташаббусни амалга оширмоқчи (+видео)

Куни кеча, 27 август куни “Бизнесни ривожлантириш банки"да "ІТ-лойиҳалар ва рақамли хизматлар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг стратегик ІТ лойиҳалари ва рақамли бизнес соҳасида кўрсатилаётган хизматлар хақида жамоатчиликка батафсил ахборот берилди.

Айтиш жоизки, "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ яқин келажакда мамлакатдаги энг илғор ва замонавий, инновацион банк бўлишни мақсад қилган.

Банкнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган 250 та ташаббуснинг қарийб 72 таси бевосита ІТ лойиҳалар ва рақамлаштиришга доир ташаббуслар ҳисобланади.

Бу йўналишдаги 28 та ташаббус шу йилнинг ўзидаёқ амалга оширилиши режалаштирилган.

Хозирда банкда рақамли бизнес соҳасидаги тўрт йўналишда зарурий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан:

1. Бизнес учун драйвер агент бўлиши;

2. Банкдаги бизнес жараёнларини рақамлаштириш;

3. Технологик рақобатбардошликни ошириш;

4. Банк мижозлари ва ходимларини ІТ сохасидаги малакасини ошириш.

Маълумот учун, банкда ҳозирги кунда "Менинг бизнесим" электрон платформаси ишга туширилган бўлиб, унда 45 та касб-хунар йўналишида ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар “маркетплейс" орқали ўз хизматларини кўрсатиш бўйича буюртмалар қабул қилишмоқда.

Бир ой давомида 2000 дан зиёд фуқаролар ишбу платформа орқали рўйхатдан ўтишди.

Қолаверса, банкнинг ”BRB-Tex“ IТ маркази ҳам ташкил этилди. “Biznes-portal.uz” платформаси орқали эса тадбиркорларга онлайн ўқиш, сертификат бериш, консалтинг хизматлар кўрсатиш ва кредит ажратиш имкониятлари яратилди.

Жорий йилда операцион бизнес модели ҳам тизимли йўлга қўйилди.  

Бундан ташқари, халқаро стандартларга мос кредит конвейери — anderrayting ва skoring тизимлари яратилди ҳамда мижозларга хизмат кўрсатишнинг янги замонавий сифат стандартлари жорий қилинди.

”SRM-ягона ойна“ ишга туширилиши натижасида эса банк даромадлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоизга ошди.

Янги брендга асосан банкнинг сайти янгидан яратилди ва сотув каналига айлантирилди.

Сайтга ташрифлар сони эса йил бошига нисбатан 223 фоизга ошиб, ойига 70 мингтага етган ва бу кўрсаткич ойига 22 фоизга кўпаймоқда.

Мобил иловада ҳам хизмат сифати янада яхшиланди ва мижозлар сони йил аввалига нисбатан 102 мингтага ортиб, ҳозирда 322 мингдан ортиқ жисмоний шахслар мобил иловадан актив фойдаланишмоқда.

Тадбирда журналистлар IТ лойиҳалар йўналишида жорий йил якунига қадар белгиланган режалар ва прогноз кўрсаткичлар бўйича ҳам батафсил маълумотларга эга бўлишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг