Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биткоин қулайдими?

Биткоин қулайдими?

Фото: "powerstick.com"

Биткоин аллақачон энг пастки нуқтасига етди деб ишонганларнинг яқин келажакда ҳафсаласи пир бўлиши мумкин. Яқинда ўтказилган сўров натижаларига кўра, биткоин узоқ вақт давомида «айиқ» бозорида қолиш учун барча имкониятларга эга.

Bloomberg MLIV Pulse сўрови шуни кўрсатдики, респондентларнинг 60 фоизи дунёдаги энг йирик криптовалюта 10 000 долларлик белгига қараб ҳаракат қилмоқда. Шу билан бирга, респондентларнинг 40 фоизи охир-оқибат 30 000 доллар даражасига қайтишига ишонишади. Сўровда қатнашган инвесторларнинг аксарияти криптовалюталарга нисбатан маълум даражада шубҳа билдирди.

AҚШ Федерал захира тизими иқтисодиётга фавқулодда пул ёрдамини тўхтатгандан сўнг криптовалюта бозори катта ўзгаришни бошдан кечирди. U.Today хабарига кўра, Федерал резерв инфляция туфайли жорий ойда яна 75 базавий пунктга ставка кўтарилишини эълон қилишга тайёрланмоқда. Нархларни ошириш биткоин каби хавфли активлар учун муҳим оқибатларга олиб келади.

Aгар сўров иштирокчилари ҳақ бўлса, Битcоин яна 43% атрофида пасайиш қайд этиши мумкин. 18 июнь куни флагман криптовалюта 17 622 долларгача тушиб кетди, бу 2020 йил декабридан бери энг паст кўрсаткич.

Guggenheim Partners компаниясининг глобал сармоя бўйича директори Скотт Минерднинг фикрича, биткоин нархи охир-оқибат 8000 долларгача тушиши мумкин.

Биткоин ҳозирда 20 300 доллар атрофида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг