Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АйТи Парк резидентлари март ойида 37 та экспорт қилувчи компанияга кўпайди. Улардан 19 таси – хорижий капитал иштирокида

АйТи Парк резидентлари март ойида 37 та экспорт қилувчи компанияга кўпайди. Улардан 19 таси – хорижий капитал иштирокида

Фото: Europolimergroup

Ўзбекистоннинг АйТи салоҳияти халқаро инвесторлар учун тобора жозибадор бўлиб, ўз маҳсулот ва хизматларини хорижга экспорт қилувчи компаниялар АйТи Парк резидентларига айланиб бормоқда.

Жорий йилнинг март ойида АйТи Парк 37 та янги экспортга йўналтирилган резидентларни, жумладан, 19 таси хорижий капитал иштирокидаги компанияни жалб қилди. Таъсисчилар Япония, Жанубий Корея, Эстония ва Литва, Ҳиндистон, Грузия ва МДҲ давлатлари вакилларидир.

Компаниялар орасида компютер ўйинлари ишлаб чиқишга ихтисослашган “TOYBEEZ” МЧЖ ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, уларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган якка тартибдаги тадбиркор “H AND K GROUP” МЧЖ каби Япониянинг иккита компаниясини алоҳида қайд этиш мумкин.

Бу АйТи-паркни қўллаб-қувватлаш дастурлари самарадорлигини, шунингдек, Ўзбекистон томонидан экспортга йўналтирилган АйТи-компаниялар учун имтиёз ва имкониятлар кенглигидан далолатдир.

Март ойининг янги резидентлари хорижий мамлакатларга 10 миллион доллардан ортиқ маҳсулот ва хизматларни экспорт қилишни режалаштирмоқда. Фаолият йўналишлари орасида: АйТи ва БПО хизматлари, дастурий таъминот ва ўйинларни ишлаб чиқиш, дизайн ҳамда мультимедиа бор.

Асосий экспорт бозорлари АҚШ, Европа давлатлари, Эстония, БАА, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея ва МДҲ давлатлари бўлади.

Тақдим этилган бизнес-режага кўра, 19 та янги хорижий корхона 1150 дан ортиқ янги иш ўринлари яратишни режалаштирган. Янги иш ўринларининг яратилиши Ўзбекистон иқтисодиёти юксалишига, аҳоли фаровонлиги ва бандлигини оширишга ва маҳаллий мутахассисларнинг касбий маҳоратини уларнинг жаҳон миқёсида рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилмоқда.

АйТи Паркнинг хорижий компанияларни жалб этишдаги муваффақияти - Ўзбекистонда АйТи-соҳанинг барқарор ўсишидан далолат беради ва ҳукуматнинг инвестицияларни рағбатлантириш ва экспортга йўналтирилган АйТи-соҳасини ривожлантириш стратегияси самарадорлигини кўрсатади.

Бу, ўз навбатида, бизни глобал мақсадларга яқинлаштиради, яъни мамлакатда АйТи-мутахассислари учун 300 мингдан ортиқ иш ўрни яратиш, Ўзбекистонни халқаро АйТи- autsorsing  марказига айлантириш ва 2030 йилга бориб республика АйТи-хизматлари экспортини 5 миллиард долларга етказиш ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг