Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШнинг “Meta” компанияси билан учрашув бўлиб ўтди

АҚШнинг “Meta” компанияси  билан учрашув бўлиб ўтди

Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов АҚШнинг Meta компаниясининг Марказий Осиё, Мўғулистон, Шри-Ланка ва Малдив ороллари давлат сиёсати бўйича раҳбари Сенура Абейвардена билан учрашув ўтказди.

Учрашувда:

  • мамлакатимизнинг сунъий интеллект стратегияси ва ушбу йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар;  
  • ёшлар учун MetaAI сертификатларини жорий этиш;
  • Ўзбекистонда рақамли таълим ва инфратузилмани ривожлантириш; 
  • рақамли технологиялар орқали ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш; 
  • таълим тизимига инновацион технологияларни интеграциялаш масалалари муҳокама этилди.

Учрашув якунида томонлар АйТи соҳасида ҳамкорлик имкониятларини ўрганишга қизиқиш билдирдилар ва ҳамкорлик таклифларини тайёрлаш учун келгуси музокараларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг