Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

Қиймати 506,8 млн доллардан ортиқ 4 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзоланди(ВИДЕО)

Юқори тезликдаги оптик толали ва мобиль интернет хизматлари қанчалик кенгайса, шунчалик бошқа соҳадаги хизматлар ва ишлаб чиқариш ортиб боради ва натижада аҳоли даромадлари ошишига ёрдам бўлади. Интернет сифати ва қамровини ошириш эса ўз навбатида қўшимча инвестиция талаб этади.

Шунинг учун, Президентимиз томонидан аҳоли масканлари, темир йўллар ва магистрал йўлларда юқори тезликдаги интернет хизматларини кенгайтириш ва сифатини оширишга қаратилган инвестицияларни кўпайтириш вазифаси белгилаб берилган эди.

Ушбу вазифани амалга ошириш учун, бугун ШҲТ Саммити ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг давлат ташрифи арафасида Хитойнинг Huawei ва ZTE компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилган мавжуд тармоқларни кенгайтириш бўйича ушбу йирик ва муҳим лойиҳаларни имзоладик.

PS. Давлат бюджетидан бу йўналишга маблағ ажратилмайди, барчаси корхоналар даромадлари ҳисобидан қайтариладиган инвестициялар эканини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг