Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

Тадбиркорларга ўқиш тавсия этилган китоб

Тадбиркорларга ўқиш тавсия этилган китоб

Энг катта BPO экспорти кўрсаткичларига эга IT Park резидентимиз Nodir Ruzmatov зўр китоб совға қилганди, Самарқандда хизмат сафарида бўлганимда вақтни мароқли ўтказишга жуда фойдали бўлди. Ушбу китобни масофавий хизматлар экспортини кенгайтирмоқчи бўлган барча тадбиркорларимизга ўқишни тавсия қиламан.

Китобдан хулоса шуки, насиб қилса бу йил якунига аутсорсинг хизматлар экспортини $100 миллиондан оширишимиз, бошлаган ишларимизнинг илк дебочаси бўлади ва Президентимиз томонидан яратилган ҳозирги тизимга ташқаридан ортиқча халақит бўлиб, инвесторлар чўчитиб юборилмаса, аутсорсинг экспортининг кейинги босқичи, яъни 2028 йилгача $1 млрдга эришишга ҳамма имкониятимиз етарли.

Ўқув йилини бошлаётган ёшларимизга эса буёғига энди асосий эътиборларини дунё бозорида рақобатга тайёр бўлишга қаратишни, яъни чет тилларини ва дунёда талаб юқори бўлган кўникмаларни ўрганишни тавсия қиламан. Бунинг учун интернетда жуда кўп фойдали ресурслар бор. Интернетдаги чекланган вақтингизни бекорчилик ёки бировни ғийбат қилишга эмас, балки қўшимча билим ва кўникма эгаллашга сарфласангиз, келажагингиз учун янада фойдалироқ бўлади.

Қанийди, кўпроқ тадбиркорларимиз Нодирга ўхшаб Форбс каби халқаро нашрларда мақолалар ёзиб, Ўзбекистон номини глобал бозорда танитишга вақтларини сарф этсалар, мамлакатимиз келажаги учун жуда фойдали бўлар эди. Нодирнинг охирги мақоласи:

https://www.forbes.com/sites/forbesbusinesscouncil/2022/09/02/phygital-what-the-future-looks-like-for-customer-service-in-a-phygital-world/?sh=545270ea3a64

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг