Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

АКТ вазири: Масофадан Сеулдан ишлайдими ёки Тошкентданми деярли фарқи йўқ

АКТ вазири: Масофадан Сеулдан ишлайдими ёки Тошкентданми деярли фарқи йўқ

Фото: «fonstola.ru»

Корея ва Ўзбекистон халқи орасида кўп ўхшашликлар бўлса-да, ушбу графикларда (https://telegra.ph/AKT-eksporti-uchun-imkoniyatlar-02-15) айнан аҳоли таркибидаги жуда катта фарқни кўрса бўлади. Яъни бизда аҳоли орасида ёшлар кўп. Кореяда эса ёшлар улуши камайиб, 65 ёшдан ошганлар улуши ортиб бормоқда.

Пандемия туфайли эса кўпчилик ишга бормасдан масофадан ишлашга ўтмоқда. Масофадан ишлаганда ходим Сеулдан ишлайдими ёки Тошкентданми деярли фарқи йўқ.

Шу сабабли АКТдан фойдаланиб, Корея IT компаниялари ҳамкорлигида, IT, BPO ва KPO хизматлари экспортини кўпайтириш имкониятларидан фойдаланишимиз керак.

Давлатимиз Раҳбарининг ўтган йили декабрь ойидаги Кореяга ташрифлари чоғида икки мамлакат ўртасида ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири АКТ соҳаси белгилаб берилган эди.

Шунинг учун Кореядаги ҳамкор вазирлигимиз раҳбарияти бошчилигидаги делегация билан Электрон Ҳукумат дорасидаги ҳамкорлик билан чегараланмасдан, айнан юқоридаги тенденциялардан тўғри фойдаланилса, бу Кореянинг IT компанияларини Ўзбекистонга келиб қўшимча даромадига имконият бўлиши билан бирга, бизнинг ёшларимизга ўз оиласи билан ўз юртида яшаб, экспортга хизмат кўрсатиш орқали юқори маошли ишларни йўлга қўйишига имконият яратилади.

Бугунги учрашувларда шу соҳа бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди. Бу йўналишда карьера қилмоқчи бўлган ёшларимизга асосий тавсия имкони борича чет тилларини, жумладан, корейс тилини ўрганиш ва бирон-бир соҳада мутахассис бўлиш. Шунда бемалол интернет орқали IT, BPO ва KPO хизматларини кўрсатишлари мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг