Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Махфуза Рўйиддинова

«Кема учун энг хавфсиз ҳудуд – қирғоқ. Аммо у бунинг учун яратилмаган».

Ҳиндистоннинг глобал IT-хабга айланиши

Ҳиндистоннинг глобал IT-хабга айланиши

Фото: "iXBT.com"

Ҳозирги кунда Ҳиндистоннинг глобал IT-хабга ва «Ҳинд ахборот мўъжизаси»га айланиши ҳақида гап-сўзлар кўпаймоқда.

Facebook, Google, Amazon каби глобал ахборот компаниялари AҚШ ва араб инвестиция фондлари билан биргаликда Ҳиндистон ахборот секторига сармоя киритиш ва Jio Platforms каби Ҳиндистон IT корпорациялари билан ҳамкорликни ривожлантириш учун саф тортмоқда. Жаҳон бозорида IT соҳаси билан шуғулланувчи ҳар тўрт кишидан учтаси – ҳиндлар. Ҳиндистон IT экспортининг 38 фоизини Бангалор шаҳри етиштиради, яқин йилларда Сан-Францискони ортда қолдириб, дунёдаги энг муҳим ахборот технологиялари марказига айланиши мумкин.

Бу қандай содир бўлди?

Ҳиндистонда ахборот технологияларининг аҳамиятини жуда эрта англаб етишган. 1970 йилларда Интернет DARPAнинг ривожланиши сифатида Қўшма Штатларда эндигина пайдо бўлган ва биринчи шахсий компьютерлар бироз шубҳали ғоя бўлиб туюлган эди. Хитойда қизил гвардиячилар шоли далаларига «ташланган» университет ўқитувчиларини калтаклаётган бир вақтда Ҳиндистон дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи компаниялар учун энг қулай шарт-шароитларни таъминловчи давлат дастурини аллақачон қабул қилган. Улар учун субсидиялар, имтиёзли кредитлар ва пасайтирилган божхона ставкалари берилган.

Мумбай яқинида 1973 йилда хорижий мижозлар учун дастурий таъминот экспортига ихтисослашган биринчи SEEPZ махсус иқтисодий зонаси пайдо бўлди. Ҳиндистоннинг биринчи IT компанияси 1968 йилда ташкил этилган Tata Consultancy Services бўлиб, у 1975 йилда Швейцария, Канада ва Жанубий Aфрикадаги банклар учун дастурий таъминотни сотган ва 2021 йилга келиб энг катта бозор капиталлашуви 200 миллиард AҚШ доллари бўлган трансмиллий IT корпорациясига айланган.  

Бироқ кейинги чорак асрда Ҳиндистоннинг IT сектори миллий ва жаҳон бозорларида унчалик сезилмади. 90-йилларда Ҳиндистоннинг бутун ахборот индустрияси бир неча минг IT мутахассислардан иборат эди ва бу кўрсаткич – аҳоли сонига қиёсланса жуда кам – тахминан 100 миллион AҚШ доллари миқдорида ахборот технологиялари соҳасидаги экспорт.

Бироқ бу ноаниқлик остида Ҳиндистон раҳбарияти ва компанияларининг 80-90-йилларда олиб борилган узоқ, жиддий ва тизимли ишлари ётарди ва бу кейинги муваффақиятларни олдиндан белгилаб берди. Мисол учун, 1986 йилда Ҳиндистонда дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва экспорт қилиш бўйича янги давлат дастури қабул қилинди, унда IT соҳасини ривожлантириш миллий иқтисодиёт келажагининг калити сифатида белгиланди. Aхборот технологиялари учун барча мумкин бўлган имтиёзлар берилди, чекловлар олиб ташланди, таълим дастурлари йўлга қўйилди.

Шундан сўнг, Ҳиндистон IT соҳаси XXI аср бошидаги ахборот инқилоби ва тезкор интернетлашув тўлқинини ишончли тарзда босиб ўтди. Унинг учун бурилиш нуқтаси ҳозирда ярим унутилган, аммо 1990 йилларнинг охирида жуда кўп шов-шувларга сабаб бўлган, «2000 йил муаммоси», яъни Y2K эди. Эслатиб ўтаман, ХХ асрда ёзилган кўплаб эски дастурлар йилни ёзиш учун фақат охирги икки рақамдан фойдаланган. Натижада, 1999 йил, яъни улардаги йил 1900 йил билан алмаштирилиши керак эди, бу эса катта ҳажмдаги компьютер тизимларнинг носозликларига олиб келиши мумкин эди. Эски кодни тузатиш учун IT мутахассисларининг бутун армияси керак эди – Ҳиндистон уни жаҳон бозорига тақдим эта олди.

2000 йилларнинг бошида Ҳиндистон IT маҳсулотлар экспорти бўйича етакчига айланди ва глобал IT аутсорсинг бозорида ҳукмронлик қилди. Бунга асосий сабаб, ҳиндистонлик IT мутахассислар Ғарб стандартлари бўйича «тийин»ларга ишлашга тайёр эди.

Шу сабабли, 2000-2010 йиллар охирида «ҳинд коди» рус тилида сўзлашувчи IT мутахассислар орасида мем бўлиб, ҳайратланарли даражада эгри нарсаларни англатган. Бироқ, вақт ўтди, инсонлар ва компаниялар ўрганишда тўхашмади, Ҳиндистоннинг IT сектори жадал ривожланди ва тобора каттароқ ва жиддийроқ буюртмаларни олишга муваффақ бўлди, бу уларни профессионал қилди.

Шу билан бирга, чет эл буюртмаларининг деярли чексиз бозорига эга бўлган IT мутахассисликлари миллионлаб амбицияли ва ақлли ёшлар учун қашшоқликдан қутулиш бўлди. Мумбайдан ташқари, биринчи навбатда миллий, кейин эса глобал аҳамиятга эга бўлган йирик IT марказлари шакллана бошлади: Бангалор, Ҳайдаробод, Ченнай.

Бунга параллел равишда, Jio Platforms каби ҳинд IT гигантлар ва ҳукумат ҳаракатлари Ҳиндистонни интернет давлатга айлантирди. 2010 йилда Ҳиндистон фуқароларининг бор-йўғи 7,5 фоизи бутун дунё бўйлаб интернетдан фойдаланган бўлса, 2020 йилда интернетга уланишнинг арзонлиги ва маҳаллий ишлаб чиқарилган смартфонлар туфайли бу кўрсаткич деярли 700 миллионга етди, бу мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпини ташкил қилади. Бу Ҳиндистонни интернетдан фойдаланувчилар сони бўйича Хитойдан кейин иккинчи ўринга чиқарди. Шундай қилиб, 2019-2020 йилларда глобал IT гигантлари қатъият билан Ҳиндистонга кўчиб ўтишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг