Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эъзоза Турғунова

“Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!”

«Ахборот технологиялари — тараққиёт пойдевори» — Шерзод Шерматов барча саволларга жавоб берди(ВИДЕО)

Бугун IT Park`нинг янги биносида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов иштирокида Халқаро пресс-клубнинг «Ахборот технологиялари — тараққиёт пойдевори» мавзусида навбатдаги сайёр сессияси бўлиб ўтди.

Айти соҳасининг бугунги кундаги аҳамияти ва истиқболлари, қолаверса, юртимизда қисқа фурсат ичида ушбу соҳада олиб борилган ислоҳотлар хусусида жонли мулоқот асосида ташкил этилган сессия «O`zbekiston 24», «Renesans», «UzReport» телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Айти компаниялар учун истиқболли бошланғич лойиҳаларни, ташқи иқтисодий зонани, шу жумладан, илмий ва таълим ташкилотлари билан интеграциялашган ҳолда ишга тушириш ва бозорга чиқаришни таъминлаш учун мўлжалланган объектлар, бино ва иншоотлар мажмуаси ҳисобланмиш IT Park директори Фарҳод Ибрагимов эса ушбу осмонўпар бинонинг қад ростлаши хорижлик ҳамкорларимизга Ўзбекистонни танитишда ва мамлакатимизни Марказий Осиёнинг IT хабига айлантиришда алоҳида ўрин тутиши ҳақида ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Шунингдек, бугунги кунда IT аёллар учун ҳам ниҳоятда қулай эканлиги ва ушбу соҳага хотин-қизларни жалб қилиш борасида АКТ вазири маслаҳатчиси Камола Собирова сўз юритди.

Бугунги кунда ёшларимизнинг айти соҳасида таълим олишлари учун яратилаётган имкониятлар ҳақида сўзга чиққан Инҳа университети ректори в.б. Музаффар Жалолов бу йилнинг ўзида юртимизда IT Park University ҳамда PDP University очилиши таълим сифатини янада оширишга ёрдам беришини ҳам алоҳида таъкидлади.

Бундан ташқари, очиқ мулоқотнинг якуний қисмида турли ОАВ вакиллари билан ҳам савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг