Astrum IT акадeмиясида тажрибали фрилансeрлар билан учрашув – репортаж (ВИДЕО)
Бугун Astrum IT академиясида "Фрилансерлик – бу келажак касби" мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди. Ўқув семинарини Astrum IT академиясининг асосчиси Ботир Арифжанов очиб берди.
“Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” давлат муассасаси томонидан ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларга қўшимча даромад манбаларини топишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган "Фрилансерлик – бу келажак касби" мавзусидаги ушбу форумда "EPAM Systems" компаниясининг маҳсулотлар бўйича менежери Нуриддин Иминохунов, Android дастурлашда 7 йиллик тажрибага эга Тошкентдаги GDG ташкилотчиларидан бири Юсуфжон Абдуллаев ва Халқаро Вестминстер университети талабаси, frontend дастурчи ва фрилансер Сабоҳат Қаландаровалар фрилансерлик йўналишидаги ўз тажрибаларини талаба ёшлар билан ўртоқлашдилар.
Форум якунида мамлакатимизнинг етакчи фрилансерлари томонидан қандай қилиб фрилансерлик платформаларида рўйхатдан ўтиш ва биринчи буюртмани олиш бўйича назарий ва амалий машғулотлар бўлиб ўтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter