Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эъзоза Турғунова

“Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!”

Болалар касалликларига IТ орқали ечим топган ўзбекистонлик олима (+видео)

Ўзбекистонда биотиббиёт йўналишининг ривожланишига хисса қўшаётган олима — Юлдузхон Камолова бу галги «IТ-Woman» кўрсатувимиз қаҳрамони.

Тошкент давлат техника университети докторанти Юлдузхон Камолованинг эшитишида нуқсони бўлган болаларнинг нутқини йўлга қўйишга ҳамда болалардаги юрак нуқсонлари ва қон томир касалликларини эрта аниқлаш, шунингдек, жарроҳлик амалиётига тайёрлаш динамикасини кузатишга қаратилган стартаплари бугунги кунда қарийб 1 миллиард сўм миқдорида молиялаштирилди.

Ушбу лойиҳалари билан Рақамли технологиялар вазирлигидаги «IТ-таълим уюшмаси» қошида ташкил этилган «IТ Ladies» ҳамжамияти томонидан қизлар ўртасида ўтказилган «IТ-Star» танловида «Энг яхши ижтимоий IТ-startap» йўналишида ғолибликни қўлга киритган Юлдузхон Камолова:

2018 йил — Ёшлар иттифоқи томонидан ўтказилган «Ёш олимлар» республика танловида 10 млн сўмлик гранд соҳибаси;

2019 йил — «Big Idea Chellenge» танлови ғолибаси;

2019 йил — Олима аёллар уюшмаси томонидан ташкил этилган «Илм юлдузлари» 5-республика кўрик танловининг «Энг илғор инновацион ғоя» номинацияси ғолибаси;

2021 йил — Меҳнат ва аҳоли бандлигини таъминлаш вазирлиги ва Wоrldskills Uzbekistan томонидан ташкил этилган «Мобил робототехника» компетентлик сертификати соҳибаси;

2022 йил — Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 350 млн сўм миқдорида молиялаштирилган «Бўлажак олим» танлови ғолибаси;

2022 йил — Илғор технологиялар маркази томонидан 6 ой давомида ўтказилган CАT Ssience Accelerator 4.0 стартап акселярациясида 2-ўрин coҳибаси ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг