Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нега кечадан буён ҳамма Google хизматларидан норози бўлмоқда?

Нега кечадан буён ҳамма Google хизматларидан норози бўлмоқда?

Фото: amazonaws

Куни кеча, 9 август куни Google хизматларининг катта қисми ишдан чиқди. Downdetector веб-сайти иш жараёнида узилишларга дуч келган фойдаланувчиларнинг бир неча ўн минглаб шикоятларини қайд этди.

Фойдаланувчиларнинг аксарияти Google қидирув тизимидан ва Google хариталардан фойдалана олмаётганликларидан шикоят қилишган.

Бу каби муаммоларнинг кўп қисми АҚШ, Канада, Буюк Британия, Германия ва Японияда қайд этилган.

Аммо Downdetector веб-сайтида фойдаланувчилар шикоятлари асосида мавжуд муаммолар юзасидан мақола ёзилаётган вақтда Google хизматларидаги узилишлар тўлиқ бартараф этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг