Ferrari электромобилларини шовқинли қилмоқчи
Ferrari ўз электромобилларини шовқинли двигателлар билан ажралиб туришини истаяпти.
Махсус тизим электромобилдаги бир ёки бир неча двигателлар овозини кучайтириб беради. Шовқин машинанинг орқа томонидан чиқади. Компаниянинг илк суперкари 2025 йилда ишлаб чиқариладиган бўлди.
Ferrari раҳбари Бенедетто Винья ҳар бир двигателда ўзига хос овоз бўлиши, Ferrari ҳам ўз шовқини билан ажралиб туриши кераклигини таъкидлади. Автоконцерн шу ва бошқа жиҳатлар билан автооламда ўз ўрнини сақлаб қолмоқчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter