Туркияда кибержиноятлар нега кўпайиб кетгани маълум бўлди

Туркияда, бу ерга Россиядан кўп сонли дастурчилар қочиб келганидан сўнг, кибержиноятлар сони кескин кўпайди. Бу ҳақда Financial Times Туркия полициясидаги манбаларига асосланиб ёзди.
Манбаларга кўра, мобилизациядан қочиб Туркияга келган бир тоифа россияликлар маҳаллий ҳакерлар билан бирлашиб, онлайн фирибгарликларга қўл уришмоқда. Telegram мессенжерида очилган махсус гуруҳларда улар турк ҳакерларига қандай қилиб катта миқдордаги маълумотларни қўлга киритишни ўргатишмоқда, ўз навбатида, маҳаллий кибержиноятчилар ўз алоқа манбалари орқали мўмай даромадли шерикликни таъминлашмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter