Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси билан икки мамлакат ўртасида АйТи соҳасидаги алоқаларни янада ривожлантириш ва янги ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди

Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси билан икки мамлакат ўртасида АйТи соҳасидаги алоқаларни янада ривожлантириш ва янги ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар билан учрашув ўтказди.

Вазир Ш. Шерматов вазирликнинг асосий йўналишлари ва вазифалари ҳақида қисқача маълумот бериб, АКТ соҳасининг мамлакат иқтисодиёти ривожланишида муҳим драйверга айланишини таъкидлади. Бундан ташқари, мамлакатда АйТи соҳада экспортни янада кўпайтириш ва ёшларни юқори даромадли янги иш ўрнлари яратиш зарурлигини айтди.

Шу билан бирга учрашувда IT Park резидентлари учун берилган имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилди. Ўзбекистонда АйТи мутахассисларининг хорижий тилларни, жумладан, турк ва инглиз тилларини яхши билиши ва уларнинг салоҳияти ҳақида алоҳида таъкидланди.

Ўз навбатида, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекар Туркия ва Ўзбекистон ўртасида АйТи йўналишидаги ҳамкорликларнинг асосий йўналишларига тўхталиб ўтди. Шунингдек, Туркиянинг етакчи компаниялари билан келгусида истиқболли қўшма лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш истагини билдирди. Элчи икки давлатда ҳам ушбу соҳаларни ривожлантириш бўйича кенг тажриба мавжудлигини, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали янада юқори натижаларга эришиш мумкинлигини қўшимча қилди.

Учрашув якунида томонлар бир-бирига миннатдорлик билдирган ҳолда, келгусида ҳамкорликни янада кенгроқ давом эттириш ва қўшма лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишга келишиб олинди. Томонлар учрашув ва ажратилган вақт учун бир-бирига миннатдорчилик билдириб, келгусида яқин ҳамкорликка умид билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг