Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“Субсидияга уй олиб берувчи” фирибгар бўлиб чиқди

“Субсидияга уй олиб берувчи” фирибгар бўлиб чиқди

Фото: GD

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида яшовчи 27 ёшли А.И. ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 7 680 000 сўм пул номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилди.

Тезкор-қидирув хизматининг киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи 35 ёшли Х.М. содир этганлиги аниқланди.

Гумонланувчи сифатида терговга жалб этилган Х.М. жабрланувчи (А.И.) билан Instagram ижтимоий тармоғи орқали танишиб, унга субсидия асосида уй олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 7 680 000 сўм пулни ўз ҳисобига ўтказиб олган, сўнгра ёзишмаларни ўчириб юбориб, алоқани узиб қўйган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.М.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.

Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг