Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қоғоздаги парол панд берди: аввал пластик карта, сўнг ичидаги пул ўғирланди...

Қоғоздаги парол панд берди: аввал пластик карта, сўнг ичидаги пул ўғирланди...

Иллюстратив фото: Xabar.uz

Тошкент вилоятининг Бўка туманида яшовчи 60 ёшли (аёл) М.Г. ички ишларга арз қилиб, пластик картасидаги 1 млн сўм пулни номаълум шахс ўзлаштириб олганини маълум қилди.

Тезкор-қидирув хизматининг киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Бўка туманида яшовчи 33 ёшли (эркак) Х.Э. содир этгани аниқланди.

Маълум бўлишича, гумонланувчи сифатида терговга жалб жалб этилган Х.Э. жабрланувчи М.Г.га тегишли банк картасини аввалига ўғирлаб олган, сўнгра ушбу карта устида ёпиштирилган қоғоздаги паролидан фойдаланиб, унинг ҳисобидаги 1 000 000 сўм пулни банкомат орқали нақдлаштириб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Изоҳга ҳожат йўқ — картанинг пароли ўзи билан...

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Э.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг