Павел Дуров Ўзбекистонга келиши мумкин
Франция фуқароси сифатида мен Франция энг яхши дам олиш маскани эканлигига қўшиламан.
Аммо Telegram бош директори сифатида мен меҳнат таътили ололмайман.
Бунинг ўрнига эса мен ғайриоддий жойларда фойдаланувчиларимиз билан учрашувлар ўтказиб, ишлашда давом этаман.
Бу ёзда мен одамлар Telegramдан қандай фойдаланаётганлиги ва уларнинг рақамли эҳтиёжларини ўрганиш мақсадида Марказий Осиёга боришга қарор қилдим", – дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Telegram Ўзбекистонда асосий мессенжерлардан бири бўлиб, 2023 йилнинг июн ойи ҳолатига кўра, интернет фойдаланувчиларининг қарийб 80 фоизи, яъни, 30,6 млн нафар ўзбекистонликлар ушбу платформадан мунтазам равишда фойдаланади.
Демак, катта эҳтимол билан Дуров бу йил Ўзбекистонга ҳам ташриф буюриши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter