Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўнғироқ қилиб, ўзини “Click оператори” деб таништирди ва...

Қўнғироқ қилиб, ўзини “Click оператори” деб таништирди ва...

Фото: Киберхавфсизлик маркази

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи 33 ёшли У.О. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидаги 600 000 сўм пул номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилди.

Тезкор-қидирув хизматининг киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни содир этган шахс — Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи 20 ёшли К.Г. аниқланди.

Айтилишича, К.Г. жабрланувчи У.О.нинг қўл телефонига қўнғироқ қилиб, ўзини “Click оператори” сифатида таништиради, SMS-хабарнома юбориш орқали унинг картаси бошқарув ҳуқуқини қўлга киритади ва жами 600 000 сўм пулни ўзига ўтказиб олиб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, К.Г.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг