Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Windows тизими ишдан чиқдими?

Windows тизими ишдан чиқдими?

Windows тизимида катта хатолик юз берди ва ҳозирда бутун дунё бўйлаб аэропортлар, банклар ва йирик компаниялар тизимлари ишламай қолди.

АҚШ, Буюк Британия, Ҳиндистон, Янги Зеландия ва Австралияда парвозлар учун учиш ва рўйхатдан ўтиш билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Шу қаторда:

Қўшма Штатлардаги 911 қутқарув хизматининг ресурслари глобал кибер узилишлар туфайли бир вақтнинг ўзида бир нечта Штатларда ишлашни тўхтатди.

Британия тиббиёт тизимидаги ишлар кибер носозлик туфайли тўхтатилди.

Шунингдек, Microsoft томонидан ишлаб чиқилган ва бошқариладиган ва юзлаб йирик корпорациялар томонидан фойдаланиладиган Azure булутли ҳисоблаш платформаси бузилган.

Бундан ташқари, SkyNews медиа компаниясининг ишига ҳам салбий таъсир қилди.

Шундай қилиб, узилиш кўплаб компаниялар ва давлат идоралари, алоқа операторлари, медиа веб-сайтлари, банклар, тўлов тизимлари ва авиакомпанияларга таъсир кўрсатди.

Уларнинг айтишича, буларнинг барчаси CrowdStrike киберхавфсизлик фирмаси дастурий таъминоти туфайли. Фойдаланувчилар олдида кўк экран пайдо бўлади ёки қурилмалар чексиз равишда қайта ишга туша бошлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг