Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“Янги Ўзбекистон: мустақил тараққиётнинг ахборотлаштириш асослари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

“Янги Ўзбекистон: мустақил тараққиётнинг ахборотлаштириш асослари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Унда Қуйи палата депутатлари, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда мустақиллик, айниқса сўнгги йилларда Ўзбекистонда ахборотлаштиришни таъминлаш борасида амалга оширилган ислоҳотлар, хусусан соҳанинг ҳуқуқий асослари ҳамда ахборот олиш ва уни эркин тарқатиш учун яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, мустақил Ўзбекистоннинг 33 йиллик тарихига назар солинса, ахборот сиёсати бўйича эришилган катта ўзгаришларни кўриш мумкин. Ўзбекистонда сўз, ахборот ва матбуот эркинлигини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий ислоҳотлар мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ бошланган.

Хусусан, 1991-2002 йиллар орасида “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги, “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари қабул қилинган.

Шунингдек, ўтган даврда соҳага оид қонунчилик босқичма-босқич такомиллашди, Президент томонидан ахборот соҳасига тегишли бир неча муҳим фармон ва қарорлар, давлат дастурлари қабул қилинди. Айниқса, охирги 5-6 йилда оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистлик ва блогерлик фаолиятини кенгайтириш, медиа-бозорда ахборот иштирокчиларига тенг шароитлар яратиш масалалари янги босқичга кўтарилди.

Эътиборлиси, ҳар бир вазирлик ва идораларда ахборот соҳасига масъул лавозим жорий этилди. Бу эса ўз навбатида, ахборотлаштириш, ахборот олиш ва уни эркин тарқатиш учун яратилаётган имкониятларнинг бир кўринишидир.

Депутатлар томонидан айтиб ўтилганидек, миллий ахборот макони ва ахборот инфратузилмасини ривожлантирмай туриб, сўз эркинлиги ва ахборот очиқлигини таъминлашга эришиб бўлмайди. Шу мақсадда мустақиллик йилларида юртимизда ОАВлар учун қулай инфратузилма яратиш борасида кўзга кўринарли ишлар амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон бўйлаб қарийб 252 минг км. узунликда оптик толали алоқа линиялари ётқизилди, мобил алоқа таянч станциялари сони 66,3 мингтага етказилди. Натижада интернетдан фойдаланувчилар сони 34 миллиондан ошди.

Тадбирда сўз олганлар мустақиллик йилларида айниқса, сўнгги йилларда ушбу соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг