Вазир Қашқадарёда АйТи таълим резиденти “Global Education” МЧЖга ташриф буюриб, марказ фаолиятини янада кенгайтириш бўйича тавсиялар берди
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида IT Park резиденти “Global Education” МЧЖга ташриф буюриб, унинг фаолияти билан танишди.
Ташриф давомида вазир марказ фаолиятини янада ривожлантириш бўйича бир қанча тавсиялар берди. Жумладан, АйТи таълимини янада кенгайтириш, стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва хорижий компаниялар билан ҳамкорликни кучайтириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Бугунги кунда ушбу ўқув маркази нафақат АйТи таълим соҳасида янги имкониятлар яратмоқда, балки вилоятда янги иш ўринларини ҳам таъминлашда муҳим рол ўйнамоқда. Айни пайтда марказда 70 та янги иш ўринлари яратилган бўлиб, бу нафақат ёшларни касбий ривожлантириш, балки ҳудуд иқтисодиётига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Шунингдек таълим олувчи ёшлар учун АйТи соҳаси бўйича замонавий жиҳозланган хона, компютер техникалари билан таъминланган. Бундан ташқари, болаларни қўшимча билим олишлари учун COWORKING зоналари ташкил этилган.
Бир қанча стартап лойиҳалар, жумладан, “Roboteach - масофавий таълим” Республикамиздаги барча ёшлар учун АйТи соҳаси ҳамда хорижий тилларни онлайн тарзда мустақил таълим олишга ёрдам беради. https://essay-checker.ai/ платформаси ёшларнинг ёзган иншоларини мустақил баҳолаши, Olimpiadalar.uz онлайн тест платформаси орқали ўқувчи ва ўқитувчиларни барча фанлардан билимларини текшириш ҳамда фанларни чуқуроқ ўрганишига кўмаклашади.
Танишув давомида вазир Ш. Шерматов келажакда ёш мутахассислар халқаро АйТи бозорида муваффақиятга эришишлари учун замонавий технологияларга кириш имкониятларини кенгайтириш бўйича тавсиялар берди.
Мулоқот давомида стартап лойиҳаларни ривожлантириш, ўқувчиларга янги имкониятлар яратиш ва таълим жараёнларини рақамли платформалар орқали кенгайтиришга келишиб олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter