Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Swift Launch компанияси билан юртимизда ёшларнинг АйТи-соҳасидаги стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва венчур молиялаштириш экотизимини ривожлантириш йўналишида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Swift Launch компанияси билан юртимизда ёшларнинг АйТи-соҳасидаги стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва венчур молиялаштириш экотизимини ривожлантириш йўналишида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Swift Launch асосчиси Стивен Лин билан учрашув ўтказди.

Учрашувда юртимизда ўқувчилар учун стартап лойиҳаларни амалга ошириш, ҳамкорликда АйТи соҳасини ривожлантириш, қўшма дастурларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда, шунингдек, компания вакилларига юртимизда стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган лойиҳалар, ёшлар учун яратилган шароитлар, таълим имкониятлари, хорижий компаниялар учун IT Park томонидан тақдим этилаётган солиқ имтиёзлари ҳақида маълумотлар берилди.

Шу билан бирга, ёшларнинг АйТи бизнес ғоялари устида ишлаш, унинг самарадорлигини ошириши бўйича ҳам таклифлар кўриб чиқилди.

Учрашувда Ўзбекистонда АйТи экспорт ҳажмини оширишда компания имкониятларидан фойдаланиш, ахборот технологияларини узоқ муддатга мўлжалланган мақсадли ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг