Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саудия Арабистонида 5 гектарлик кибер арена қурилади

Саудия Арабистонида 5 гектарлик кибер арена қурилади

Фото: 4PDA

Дунёдаги энг катта шарсимон тузилмани ишлаб чиқарганлиги билан танилган Sphere компанияси янги эспор аренаси – Qiddiya City Esports Arena қуришни режалаштирмоқда.

Лойиҳанинг мақсади – Саудия Арабистонини 2030 йилга бориб ўйинлар ва спорт учун глобал марказга айлантиришдир.

500 минг квадрат метр майдонда тўртта замонавий e-спорт аренаси, турли киберспорт ташкилотларининг бош қароргоҳи (25 тагача клуб), шунингдек, туризм инфратузилмаси: меҳмонхоналар, дўконлар, ресторанлар ва бошқалар жойлашади.

Меъморларнинг фикрига кўра, 5155 кишига мўлжалланган аренанинг ранглари саҳнадаги воқеаларга қараб ўзгаради.

Архитектура бюросининг концепциясига кўра, Qiddiya City Esports Arena жаҳоннинг барча спорт ареналари орасида рекорд даражадаги видеоэкранлар билан жиҳозланади.

Бино нафақат спорт майдончаси, балки ўқув маркази ва медиа продюсерлик маркази сифатида ҳам фаолият юритиши кутилмоқда.

Ушбу лойиҳанинг ташкил этилишига Саудия Арабистони раҳбарларининг нефтга асосланган иқтисодиётдан туризмга асосланган иқтисодиётга ўтишга ҳаракат қилаётгани ҳам сабаб бўлмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг