Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Денгиз остидаги 4 та интернет кабели узилиб кетди

Денгиз остидаги 4 та интернет кабели узилиб кетди

Фото: Яндекс

Саудия Арабистонининг Жидда ва Шарқий Африкадаги Жибути ўртасидаги Қизил денгизда тўртта денгиз ости алоқа кабели шикастлангани айтилмоқда.

AAE-1, Seacom, EIG ва ТGN кабелларининг шикастланиши Европа ва Осиё ўртасидаги интернет алоқаларида жиддий узилишларга олиб келган. Натижада, Форс кўрфази мамлакатлари ва Ҳиндистон сезиларли зарар кўрган.

“Тахминларга кўра, бундай катта миқдордаги сув ости кабелларини таъмирлаш камида саккиз ҳафта давом этиши ва бироз хавфли бўлиши ҳам мумкин. Телекоммуникация компаниялари таъмирлаш ишларини амалга оширишга рози бўлди.

ААE-1 кабели Шарқий Осиёни Миср орқали Европага, хусусан Хитойни Ғарбга боғлайди. Сеаcом кабели эса Европа, Африка, жумладан, Жанубий Африка ва Ҳиндистонни боғлайди.

Қизил денгиздаги кабеллар глобал тармоқдаги барча интернет-трафикнинг 17 фоизини ташийди. 6 йил аввал у ерда узунлиги 25 минг километр бўлган кучли ААE-1 кабели ётқизилди. У Ҳинд ва Тинч океани минтақасини Яқин Шарқ ва Жанубий Европа билан боғлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг